tg-me.com/Rasmiy_xabarlar_Official/44083
Last Update:
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.
Жами мурожаатларнинг 25,4% ижтимоий, 24,2% иқтисодий, 18,6% шахсий, 14,8 % ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга, 9,4% фуқаролик ва мурожаат қилиш ҳуқуқига, 1,3% бола ҳуқуқларига, 0,8% экологик ҳуқуқ ва 5,5% бошқа масалаларга тегишли.
2024 йил 3 ойи давомида Омбудсман томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида ундирилган ҳамда ундириш белгиланган маблағлар 299,4 млн.сўмни ташкил этди.
Омбудсманга мурожаатига асосан, хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 52 млн сўмга яқин алимент тўловлари ундирилиши таъминланди. Алимент тўлашдан бош тортган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, мурожаатларга 122 млн 400 минг сўмга яқин моддий ёрдам, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун субсидия ва бошқа турдаги молиявий қўллаб-қувватлаш учун молиявий ёрдам ажратилишида кўмаклашилди.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк